1

Андижонда ҳам одамлар катта йўлни тўсишди ва норозилик кўрсатишди

ЖАМИЯТ 30.11.2019, 14:19
Теглар: Андижон, газ, свет
Андижонда ҳам одамлар катта йўлни тўсишди ва норозилик кўрсатишди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда яна бир видео тарқалди. Унга кўра, Андижонда одамлар катта йўлни беркитишибди ва оммавий норозилик кўрсатишгани акс этган. Айтишларича, бунга сабаб ҳудудда газ ва свет йўқлиги экан. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал сирдарёликлар ва қорақалпоқликлар ҳам газ тортилганидан норози бўлиб кўчаларни тўсиб қўйишган эди.

Шундан сўнг бош вазир Абдулла Орипов табиий газ ва электр энергияси масаласига бағишланган селектор ўтказиб, унда ушбу ҳолатларни “шармандали ҳол” дея баҳолаганди ва аслида газ ва электр энергияси ортиғи билан берилаётганини, бироқ халққача етиб бормаётганини қаттиқ танқид қилганди.

Ушбу ҳолатлар бўйича Энергетика вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” ҳам муносабат билдириб, тортилишлар сабабини изоҳлади. Маълум қилинишича, эртага, 1 декабрдан бошлаб электр энергиясидаги узилишлар камаяди.

Шарҳлар

Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
⚡️ Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

04.02.2023, 11:49

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

23.01.2023, 12:13

Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан  табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1