1

Жиззахда йўл четида ухлаб қолган аёлни бир нечта машина босиб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 30.11.2019, 14:40
Теглар: ​Жиззах, Автоҳалокат
Жиззахда йўл четида ухлаб қолган аёлни бир нечта машина босиб кетди (видео)

Жиззах вилоятида аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда “Ҳудуд” дастури орқали маълум қилинди.

Унга кўра, 2019 йилнинг 8 ноябрь куни Ғаллорол тумани ҳудудида йўл четида ухлаб қолган пиёдани ҳайдовчи босиб кетган ва воқеа жойидан қочган. Ушбу ЙТҲ юзасидан тезкор текширув гуруҳи ташкил этилди ва қочиб кетган ҳайдовчи ушланди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича "Исузу" автомашинасида йўлга чиқади ва йўлнинг четида ётган аёлни босиб кетади. Шунингдек, орқадан келаётган яна бир қанча машиналар ҳам аёлни устма-уст босиб кетишган. Натижада аёл нима бўлганини англаб улгурмасидан бу ёруғ оламдан кўз юмган. 

Аёл шахси аниқланган, унга кўра марҳум 1997 йилда туғилган Сарвиноз Бобонова бўлган ва у маст ҳолатда ухлаб қолгани аниқланган. 

Шарҳлар

Марғилонда даҳшатли автоҳалокатда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

20.04.2024, 20:49

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Кеча 19 апрель куни 1986 йилда туғилган ҳайдовчи М.Т....
Жиззахда 22 ёшли йигит хотини ва ўғлини ўлдириб, ёқиб юборди (видео)

12.11.2022, 00:20

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 22 ёшли йигит аёлини хиёнатда айблаб, уни ва 5 ёшли фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.Маълум бўлишича,...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1