Тошкентда юрак томирлари устида илк операциялар ўтказилди

САЛОМАТЛИК 26.01.2015, 09:01
Тошкентда юрак томирлари устида илк операциялар ўтказилди

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида янги бўлим очилди, у ерда ангиографик қурилма ёрдамида томир касалликларини даволаш мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар бермоқда.

«Илк операцияларни юрак томирлари устида ўтказдик, — деди бўлим мудири Баҳром Алавий. — Янги технологиялар туфайли катта имкониятлар юзага келмоқда. Томирлар торайиши бошланғич босқичларда аниқланса ва у бартараф этилса, патологиягача етиб бормаслик мумкин».

Унинг сўзларига кўра, марказга келаётган беморлар орасида буйрак артерияси бекилиб қолиши натижасида келиб чиққан юқори қон босими, инсультга олиб келувчи уйқу артерияси бекилиб қолишидан азоб чекаётганлар кўп. «Вақт ўтиши билан бундай патологияларга эга беморларга ёрдам бериши мумкин бўлган технологияларни ҳам ўзлаштирамиз», — деди Баҳром Алавий.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1