АсосийJinoyat

Олмалиқда фуқаронинг ётоқхонасидан “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилди

'Олмалиқда фуқаронинг ётоқхонасидан “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилди'ning rasmi

2019 йил 29 ноябрь куни тахминан соат 17:10 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Олмалиқ шаҳар прокурорининг рухсати олинган қарорига кўра, 29 ёшли Я.С.нинг ётоқхонаси кўздан кечирилганда, кийим-кечак жавонидаги сариқ рангли сумка ичидан, ўткир ҳидли, тўлиқ қуримаган нам ҳолдаги сарғиш рангли умумий оғирлиги 3,8 кг. ўсимлик модда аниқланиб, процессуал тартибда ҳолислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Я.С.дан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 30 ноябрь куни Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро Я.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича Я.С. гумонланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, сўроқ қилинган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

    Бошқа янгиликлар