19-ноябрь куни Миробод туманида соат 13.00 дан 15.00 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс 69 ёшли Зульфия К.нинг хонадонига кириш эшиги қулфини бузиб кирган.
Уйдан кир ювиш машинаси ва газ плитасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ушбу жиноятни содир этганликда гумонланувчи сифатида 53 ёшли Фозил И.ни қўлга олишди.