Тезкор! Андижондаги кўпқаватли уйда портлаш содир бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 04.12.2019, 15:23
Тезкор! Андижондаги кўпқаватли уйда портлаш содир бўлди (видео)

Бугун, 04 декабрь куни соат тахминан 14:00ларда Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш натижасида ёнғин содир бўлган, ёнғиндан уйнинг 4 та хонадони зарар кўрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаролар касалхонага мурожаат қилганлар, қурбонлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотида.

Департаменти  шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида,  фуқаролардан хонандонлари ва бошқа биноларда фақат давлат стандартларига жавоб берадиган ускуналардан фойдаланишни ва газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътоборли бўлишни ҳамда улардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1