1

Нукусда 4 миллиард сўмга кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги биноси қуриб битказилди

САЛОМАТЛИК 27.01.2015, 11:38
Нукусда 4 миллиард сўмга кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги биноси қуриб битказилди

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда 26 январь, душанба куни ЎзА хабар берди деб ёзади kun.uz.

Марказ 375 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 14 бўлим ҳамда 200 қатновга эга маслаҳат поликлиникаси фаолият юритмоқда. Бу ерда 100 нафар малакали шифокор, 255 нафар ўрта бўғин тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда.

2014 йилнинг ўзида марказ 1 миллиард сўмликдан зиёд тиббиёт жиҳозлари, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар билан таъминланган, бу ерда замонавий, компьютерлаштирилган ташхис қўйиш ускуналаридан фойдаланилмоқда.

“Марказ фаолиятини янада яхшилаш мақсадида клиник диагностика лабораторияси, маслаҳат поликлиникаси, ошқозон-ичак касалликлари бўлими учун уч қаватли янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди”, – дейилади агентлик хабарида.

“Инвестстрой Нукус” компанияси қурувчилари томонидан барпо этилган бино қурилишига 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Қурилиш ишларининг иккинчи босқичида 165 бемор даволанадиган жарроҳлик бўлимининг янги биносини барпо этиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1