АсосийJamiyat

Кеча тунда Тошкентда хонадон ёнди

'Кеча тунда Тошкентда хонадон ёнди'ning rasmi

Кеча, 4 декабрь куни соат 22:45да Яшнобод тумани Бирлашган 2-тор кўчаси 10-уйнинг яшаш хоналари ва том қисми 80 кв.м. майдонида ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Ёнғиндан уйнинг 120 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 22:50да  етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:57да қуршаб олиниб, соат 23:22да ўчирилган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. 

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар