Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида пиротехника воситаларининг яна бир ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида фуқаро Н.С. Термиз шаҳрида 2500 дона пиротехника воситаларини ноқонуний пулламоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Тезкор тадбир Денов туманида давом эттирилиб, туман марказидаги бозор ёнидаги автомашиналар тўхташ жойида фуқаро Н.Р. 840 дона пиротехника воситасини сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.