АсосийJinoyat

45.000 АҚШ долларни "еворган" "дўст"

'45.000 АҚШ долларни "еворган" "дўст"'ning rasmi

2018 йил 30-сентябрь куни тахминан соат 20.00 да мебель ишлаб чиқарувчи МЧЖларлан бирининг раҳбари 28 ёшли Элшод Х. 30 ёшли Азизбек И. билан учрашиб, унга Мирзо-Улуғбек туманида ўқув маркази очаётганини ва лойиҳасига пул қўшишни таклиф қилган.

Бу ҳақида Жиноий иш бўйича олиб борилган тергов ишлари давомида Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари аниқлашича, Азизбек Элшодга ишониб, унга жами 45.000 АҚШ доллари берган. Аммо Элшод Х. ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ҳатто яхши таниш бўлган одамлар ҳам ишончингиздан фойдаланиб қолишлари мумкин. Оғзаки келишувларни шартнома орқали расмийлаштиринг.

 

    Бошқа янгиликлар