Янги йил арафисида авж оладиган пиротехника савдосига қизиққан яна бир ҳамюртимиз қўлга тушди. Бу хақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда:
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни давлат ҳудудидан кириб келган фуқаро М.С. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқаро М.С.нинг ўзи билан олиб келаётган қўл юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1990 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.