1

Қамчиқда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

ЖАМИЯТ 14.12.2019, 21:26
Теглар: ЙТҲ, Қамчиқ
Қамчиқда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 12:25да “Қамчиқ” навбатчилик маскани навбатчи – диспетчерига “Нексия” ва “Ласетти” русумли автомашиналари ҳамда “МАN” русумли юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

Аниқланишича, “Водий–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси Қ.Д. бошқарувни йўқотиб,  йулнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Натижада, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “МАN” русумли юк машинаси ҳамда “Ласетти” русумли автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Воқеа жойига “Резак” навбатчилик масканидан Х.Рахов бошчилигида 3 нафар қутқарувчилар ҳамда “Шеробод” йўл-патрул хизмати, “Резак” тез тибий ёрдам маскани ходимлари зудлик билан етиб боришган.

Аянчлиси, содир бўлган йўл таранспорт ҳодисаси оқибатида “Нексия” автомошинаси ҳайдовчиси Ж.Қ. воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, Мазкур машинада бўлган Ж.И. оғир жароҳат олганлиги сабабли Поп тумани марказий шифохонасига юборилган. 

“Ласетти” русумли автомашинада бўлган 3 нафар ҳамда “Ман” русмли юк машинасида бўлган 1 нафар фуқароларга тан жароҳати етмаган.

 

Шарҳлар

"Қамчиқ" довонидаги тоннелда “Isuzu” деворга урилиб, ёниб кетди (видео)

22.07.2023, 11:26

Бугун, 22 июль куни соат 03:20 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Резак” тоннелида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Исузу” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб тоннел...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1