АсосийJamiyat

Китобда блогер ижтимоий тармоқларда “видео”ларини тарқатиш билан қўрқитиб, “соққа” қилаётганда қўлга тушди

'Китобда блогер ижтимоий тармоқларда “видео”ларини тарқатиш билан қўрқитиб, “соққа” қилаётганда қўлга тушди'ning rasmi

 Қашқадарё вилояти Китоб тумани, “Бирлик” МФЙ, “Қалмоқ” қишлоғида яшовчи яшовчи фуқаро Ш.А ўғли ДХХ Қашқадарё вилояти Китоб тумани бўлинмаси бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Китоб тумани, “Хўжаилмкони” қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Мирзаев унга нисбатан иш фаолияти ва оилавий ҳолати билан боғлиқ обрўсизлантирувчи маълумотларни йиғиб, интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини айтиб қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 1000 АҚШ доллари беришни талаб қилган. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур холат юзасидан 2019 йил 15 декабрь куни соат 17-30 ларда Департамент ва ДХХнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Мирзаев ва Китоб туман 44-сонли умумий ўрта таълим мактаб дериктори Х.Олар Китоб тумани, “Хўжаилмкони” қишлоғидаги 44-сонли мактаб ёнида ариза муаллифидан келишилган 1000 АҚШ доллари ҳисобидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўрганишда, гумон қилинувчи Ш.Мирзаев блогерлик фаолияти билан шуғулланиб келиб, ариза муаллифи Ш.Анинг опаси К.Анинг тўйида эркак киши билан “вальс” рақсига тушганлигини тасвирга тушириб, “Фейсбук” ва “Телеграмм” ижтимоий тармоқларига тарқатганлиги, унинг сайёр қабулга маст ҳолда борганлигини тасвирга олиб, “Фейсбук” ва “Телеграмм” ижтимоий тармоқларига, “Китоб туманида болаларга қуртлаган жигар ва гўштдан овқат тайёрлаб берилаётгани ҳақида”ги маълумотларни “Фейсбуг” тармоғига, 2019 йил ёз ойларида “Хўжаилмкони” қишлоғида сув таъминоти учун маблағлар ажратилган бўлсада, лойқа сув ичилаётганлиги ва “Хўжаилмкони” зиёратгоҳи қаровсиз ҳолга келганлиги ҳақидаги ҳолатларни ҳам тасвирга олиб, “Озодлик” радиоси тармоғи орқали тарқатганлиги ва бошқа маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келаётганлиги аниқланган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар