Журналист Экопартия вакилларига арқон берди ва ўзларини дарахтга боғлашни таклиф қилди (видео)

ЖАМИЯТ 17.12.2019, 11:52
Теглар: журналист, Экопартия, арқон
Журналист Экопартия вакилларига арқон берди ва ўзларини дарахтга боғлашни таклиф қилди (видео)

Халқаро пресс клубнинг сайловга бағишланган навбатдаги сони бўлиб ўтди. 

Унда журналист Малоҳат Йўлдошева Ўзбекистон Экологик партияси вакилларига ўзларини дарахтга боғлашларини таклиф қилди.

“Экологик партия ташкил топганига 11 ой бўлди, сайлов кампанияси эълон қилинганига 85 кун бўлди. Беш кун вақтинглар қолди. Шунча пайтдан буён шунча дарахт кесиляпти. Лекин бирорта партия вакили чиқиб, шу кесилаётган дарахт учун мен туриб бераман деганини кўрсатмади”, деди у.

У бутун дунёда яшиллар партияси вакиллари дарахт кесиладиган бўлса ўша дарахтга ўзларини боғлаб, бу ҳолатга қаршилик қилишларини таъкидлаб:

“Мен бугун Экологик партияга ҳамманинг олдида мана шу арқонни бераман. Мана шу арқон билан республикада кесилаётган ҳар битта дарахтга Экологик партия аъзоси ўзини боғласин”, деди журналист.

Шарҳлар

"Мақтайман 200 минг сўм берасиз, бўлмаса танқид қиламан..." Сурхондарёда "журналист" қўлга олинди (видео)

05.07.2022, 13:56

Сурхондарёда "сохта журналист” аниқланди. Бу ҳақда "Янги давр" дастурида хабар берилди. Маълум қилинишича, "журналист" ўзини Республикадаги етакчи телеканаллар мухбири сифатида таништириб шантаж йўли билан пул олиб...
Ички ишлар органлари журналист ва блогерларни киберҳужумлардан ҳимоя қила оладими? Мутассаддилар жавоб берди

10.08.2021, 17:38

Аввал маълум қилганимиздек, АОКАда ИИВ фаолияти очиқлиги ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли мазмундаги хабарлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Махсус мухбиримизнинг хабар беришича,  анжуман давомида "Ички...
ИИВ, Сенат, АОКА... Журналистни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатлар ваколатли идоралар томонидан назоратга олинди

07.08.2021, 23:32

Аввал хабар қилганимиздек, "qalampir.uz" журналисти Феруза Нажмиддинованинг куни кеча “Tashkent City” ҳудудидаги ресторанлар Республика махсус комиссияси қарорини писанд қилмай, соат 20:00 дан кейин ҳам фаолият...
Журналист уни обрўсизлантирувчи видео тайёрлаганларни жазоланишини сўраб Тошкент шаҳар ИИББга арз қилди

07.08.2021, 22:16

Интернет тармоғида "qalampir.uz" журналисти Феруза Н.ни обрўсизлантирувчи видео тарқалди.  Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Феруза Н. унга туҳмат қилган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишни сўраб Тошкент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1