АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Нагоя мэрини қабул қилди

'Шавкат Мирзиёев Нагоя мэрини қабул қилди'ning rasmi

Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Нагоя мэрияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Пойтахтимиз Тошкентда Нагоя юқори технологиялар паркини ташкил этиш, иқтисодиёт, саноат, транспорт, таълим, туризм ва бошқа устувор йўналишларда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан.

2020 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Учрашув сўнгида Тошкент ҳокимлиги ва Нагоя мэрияси ўртасида Шериклик тўғрисида битим имзоланди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев кеча Японияга жўнаб кетган эди. 

Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил - Нагоя шаҳрига келди.

Тюбу халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Япония ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Синичи Накатани, Нагоя шаҳри мэри Такаси Кавамура ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бошланди.

 

Бошқа янгиликлар