Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч тумани яшовчи фуқаролар О.Р. ва Э.М.лар, “Ҳамид Олимжон” МФЙ ҳудудидаги ўзларига тегишли бўлмаган 0,2 га ер майдонини фуқаро Ф.Р.га фирибгарлик йўли билан сотаётганда қўлгша олинди. Бу ҳақида бизга Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Фирибгар жиноят жойида 100 млн. сўмга сотишга келишиб, шундан, 50 млн. сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар О.Р. ва Э.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






