Бухоро шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.Р ва Бухоро туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ҳ.Н.лар 19 декабрь куни соат 20:30ларда ва ўзаро олдиндан жиноий тил бириктиришган. Улар Бухоро туман Шергирон маҳалласида яшовчи Р.Т.га тегишли сомсахонага эшик ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда киришган. У ердан жами баҳоси 235.000 сўмлик гўшт, баҳоси 1.120.000 сўмлик кузатув камерасининг хотираси ва 3.000.000 сўм нақд пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






