АсосийJamiyat

Россия конидаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз жасади Ўзбекистонга қайтарилди.

'Россия конидаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз жасади Ўзбекистонга қайтарилди.'ning rasmi

Хабарингиз бор, Россиядаги конда содир бўлган ёнғинда ўзбеклар ҳам ҳалок бўлгани хабар берилган эди. ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг жасадлари Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича маълумот берди. 

Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 8 декабрь куни Ямало-Ненетск автоном округи Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 3 нафар Ўзбекистон фуқароларининг шахсини аниқлаш билан боғлиқ барча процессуал жараёнлар, консуллик-ҳуқуқий масалалар ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди. Ҳамюртларимизнинг жасадларини 24 декабрь куни Ўзбекистонга юбориш режалаштирилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненетск автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар