1

Наманганда улоқ-кўпкари бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди (фото)

СПОРТ 26.12.2019, 14:47
Теглар: чемпионат, от спорти
Наманганда улоқ-кўпкари бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди (фото)

Йигирма йиллик танаффусдан сўнг Наманган шаҳридаги от спорти мажмуасида улоқ-кўпкари бўйича илк чемпионатга старт берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди. 

Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан ўн икки жамоа иштирок этмоқда.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра, бугун олтита ўйин ўтказилади. Жумладан, чемпионатнинг биринчи кунида Андижон-Наманган, Фарғона-Наманган, Бухоро-Сирдарё, Тошкент вилояти-Қашқадарё, Жиззах-Андижон ва Наманган-Сурхондарё чавандозлари жамоалари ўзаро куч синашади.

– Йигирма йилдан буён ўтказилмай келинаётган улоқ-кўпкари чемпионати қайта тиклангани муҳим воқеадир, – дейди Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерациясининг матбуот котиби А.Суюнов. – Шу боисдан ёшларни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, йигит кишининг мардлик, жасорат, матонат каби фазилатларини тоблашга, от спортни ривожлантиришга хизмат қиладиган бу анъанавий мусобақа ўзгача кўтаринкилик билан бошланди ва уч кун мобайнида чавандоз-полвонларни шундай шижоат тарк этмайди, деб ўйлайман.

Чемпионат мусобақаларини фарғоналик мутахассис С.Йўлдошев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Чемпионат 28 декабргача давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1