1

Тошкентда номаълум шахс психотроп дори бермагани учун дорихоначига ҳужум қилди (видео)

ЖИНОЯТ 26.12.2019, 15:01
Теглар: Тошкент, дорихона, жиноят
Тошкентда номаълум шахс психотроп дори бермагани учун дорихоначига ҳужум қилди (видео)

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги дорихоналарнинг бирига икки нафар шахс (қиз ва йигит) кириб келиб тропикамид кўз томчиларини сўради. Шоҳруҳ исмли дорихона сотувчиси уларга бундай дорини уларга беролмаслигини айтди. Шунда психотроп дори сўраган йигит дорихона сотувчиси турган кабинага сакраб ўтиб, унга пичоқ ўқталди. Шоҳруҳ унинг қўлини қайириб, қаршилик кўрсатди ва ўзи ташқарига чиқиб ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра Тошкент канали маълум қилди.

Пичоқ ўқталган шахснинг шериги – юзига дока ниқоб тақиб олган қиз дорихоначи кўчага қочиб чиққан фурсатдан фойдаланиб, дорихона кассасидан 6 млн дан зиёд пулни олиб чиқди. Номаълум шахслар кўчада турган автомобилга чиқиб воқеа жойидан узоқлашди. Аммо Шоҳруҳ улар минган машинанинг рақамини кўриб қолишга улгурди. Шу заҳоти тезкор қидирув ишлари бошланиб, қонунбузарлар қўлга олинди. Энди улар албатта қилмишига яраша жиноий жавобгарликка тортилади. Видео:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1