1

Қорақалпоғистонда икки йигит ёш қизни ароқ ичириб зўрлади

ЖИНОЯТ 26.12.2019, 17:04
Теглар: ароқ, зўрлади
Қорақалпоғистонда икки йигит ёш қизни ароқ ичириб зўрлади

Қорақалпоғистоннинг жанубий туманларидан бирида икки йигит балоғатга етмаган қизни зўрлади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлими катта прокурори Альфия Бисенова “Huquq.uz”га хабар қилди.
Маълум бўлишича 1993 йилда туғилган Бегзод Эргашев ўзининг ҳали балоғатга етмаган севган қизини Ойбек Ҳайитовнинг бўш турган уйига чақиради. Дастлаб Бегзод дўстлари Ойназар Муратов, Ойбек Ҳайитов ва Шоҳрух Ихтиёровлар билан кафеда ароқ ичишган. Кейин эса “ўтириш”ни давоб эттириш мақсадида Ҳайитовнинг уйига боришган. У ерда ёшлар ароқ ичишни давом эттирган ва шу ўртада Бегзод севган қизини ўша ерга чақирган. Бу ерда қизга мажбурлаб ароқ ичдиришади ва пайтдан фойдаланган Бегзод қизга ёрдам бергандек ўзини кўрсатиб, бошқа хонага олиб боради. У ерда Бегзод қизнинг номусига тегади ва келиб дўстларига мақтанади. Ойназар ҳам пайтдан фойдаланиб қизнинг хонасига кириб зўрлайди. Бу орада қизнинг ота-онаси қизининг йўқолиб қолганидан ҳавотирга тушиб ИИБга мурожаат қилишади.
Барча тафсилотлар ўрганилиб, йигитлар ўз айбини қанча яширишга уринмасин суд ҳукмига кўра уларга қамоқ жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1