1

Велотрек. Ҳамюртимиз Тимур Гумеров Осиё чемпиони!

СПОРТ 09.02.2015, 14:27
Велотрек. Ҳамюртимиз Тимур Гумеров Осиё чемпиони!

Таиландда ўтказилаётган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Тимур Гумеров омиум (кўпкураш) баҳсларида марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди ва қитъа чемпионатининг олтин медали билан бирга 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун муҳим очколарни қўлга киритди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Ушбу мусобақада иккинчи ўринни Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин қозоғистонлик спортчига насиб этди. Ёшлар ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган яна бир юртдошимиз Дилмуржон Сиддиқов ҳам бронза медалини қўлга киритиб, совриндорлар сафидан ўрин эгаллади. Осиё чемпионати баҳслари 14 февралга қадар давом этади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1