АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Аргентина элчиси қабул қилинди

Бугун, 10-февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Аргентина Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Пабло Анселмо Теттамантини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради. 

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Аргентина мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда муносабатларни институтсионаллаштириш ва унга кўп қиррали ҳамкорлик тусини бериш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган қатор соҳаларда ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун Ўзбекистон ва Аргентина улкан салоҳият ва амалий имкониятларга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 

    Бошқа янгиликлар