1

Президент Алишер Навоийнинг ҳайкали қайта ўрнатилаётган Адиблар хиёбонини бориб кўрди

СИЁСАТ 11.01.2020, 18:06
Президент Алишер Навоийнинг ҳайкали қайта ўрнатилаётган Адиблар хиёбонини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев бугун, 11 январь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Президентнинг 2017 йил 18 апрелдаги қарорига мувофиқ, «маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг тарихий хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг маданий-маърифий савиясини юксалтириш» мақсадида Миллий боғ ҳудудида Адиблар хиёбони барпо этилмоқда.

Президент матбуот хизматининг қайд этишича, хиёбон Алишер Навоий ҳайкали билан уйғун бўлиб, яхлит меъморий ансанбл ҳосил қилиши учун янги лойиҳа ишлаб чиқилган. Унга кўра, 8 гектардан зиёд ҳудуд ободонлаштирилиб, Алишер Навоий ҳайкалини қайта ўрнатиш белгиланган. Шавкат Мирзиёев бу ерда олиб борилаётган ишлар, ҳайкаллар кўринишига оид лойиҳалар билан танишган.

 

«Президент Ҳайкаллар ёнида лавҳлар ўрнатиб ҳамда аудиоёзувлар орқали ҳар бир адиб ҳақида қисқача маълумот бериш, уларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар ўтказиш учун қўшимча шароит яратиш зарурлигини таъкидлади. Алишер Навоий ҳайкали гумбазини безатиш, ҳудудни ободонлаштириш юзасидан кўрсатмалар берди», — дейилади расмий ахборотда.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1