АсосийSport

Михаэль Шумахер солиқларни тўламаганликда айбланмоқда

“Формула-1” пойгаларида 7 карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахерга солиқларни тўламаганлик бўйича айблов эълон қилиниши мумкин. Ўтган йили ноябрь ойида Британия тартибни сақлаш органлари “HSBC Private Bank”ни пулларни яширишда айблаганди.

Банк мижозларига даромадларни оффшор компаниялар орқали яширишга ёрдам берганди. Ўша компаниялар Панама ва Виргин оролларида қайд этилган. 2005-07 йиллар оралиғида компанияга 180 миллиард евродан ортиқ маблағ ўтказилган.

Бир неча кун олдин сирли ҳисобга эга мижозлар рўйхати аниқланди. Унда Михаэль Шумахернинг номи ҳам бор. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар бермоқда. Шунингдек, Фернандо Алонсо ва Хейкки Ковалайнен каби пойгачилар ҳам рўйхатда мавжуд. Шумахернинг ўзи айни пайтда оғир жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини ўтамоқда.

    Бошқа янгиликлар