Интернетда ғазабланган қизнинг бегона машинани болға билан ураётгани аск этган ролик оммалашиб кетди, деб ёзади «Российская газета». 28 январь куни YouTube’га жойланган видео шу кунгача ярим миллион марта томоша қилинди, дея хабар қилади daryo.uz.
Унда қиз дастлаб машинанинг олд ойнасини болға билан уриб синдиради, сўнг, ортга қайрилиб, шиддат билан машинадан узоқлаша бошлайди, бироқ бироздан сўнг яна қайтиб келиб, энди юкхона, орқа ойна ва фараларни парчалашга ўтади.
Видеолавҳа автомобиль турган ҳовлидаги уйлардан бири деразасидан олинган. Ролик муаллифи охири чидаб тура олмай, қиздан нима қилаётганини сўрайди, бунга жавобан у:«Салом айтиб қўймоқчиман!» — дейди.