1

Беруний туманидаги Султон Увайс мақбараси реставрация қилинмоқда

ЖАМИЯТ 12.02.2015, 09:19
Беруний туманидаги Султон Увайс мақбараси реставрация қилинмоқда

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида Амударё қуйи оқими бўйида яшовчи аҳоли учун энг азиз қадамжолардан бўлган Султон Увайс мақбарасини реставрация ва консервация қилиш ишлари якунига етмоқда, деб ёзади uz24.uz.

Мажмуа саҳро ўртасида, Нукус ва Амударё туманини Беруний тумани билан боғловчи йўл ёқасида жойлашган. Қайд этилишича, Султон Увайс муҳаддислик соҳасида шуҳрат қозонган. Унинг мухлислари мақбарани зиёратгоҳга айлантирган.

alt

Ҳозирда мажмуа масжид, кўл, савдо марказлари, овқатланиш жойлари, меҳмонхонани ўз ичига олади. Ёдгорлик XII−XIV,  XVI−ХIX асрларга тааллуқли эканлиги айтилган, деб ёзади Uzbekistan Today.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1