Бугун машҳур дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилди. Бу ҳақда илк хабар Facebook'даги Uzbfashion номли саҳифасида пайдо бўлди.
Унинг ўлдирилгани ҳақидаги маълумотни эса Бош прокуратура "Даракчи"га тасдиқлади.
Маълумот ўрнида:
- Нариман Григорян — халқаро мода фестивали ва танловларида иштирок этган.
- 2004—2008 йиллари Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида ўқиган.
Тез соатларда Бош прокуратура расмий хабар бериши кутилмоқда