Сўнгги кунларда Покистон ва Афғонистонда қор кўчкиси,сув тошқинлари ва қаҳратон совуқ оқибатида 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Икки давлат расмийларига кўра, Покистонда камида 93 киши ўлган ва 76 киши жарохатланган, яна бир неча киши бедарак йўқолган. Афғонистонда эса 39 киши ҳалок бўлган. Маълумотларга кўра, яқин келажакда об-ҳаво бунданда ёмонроқ бўлиши мумкин.
Табиий офатлар бўйича давлат идорасининг баёнотида айтилишича, Покистоннинг Кашмир вилояти энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлиб, бу ерда 62 киши ҳалок бўлган ва 10 киши бедарак йўқолган. Расмийларга кўра, мамлакатнинг шимолий тоғли ҳудудлари бўйлаб бир қатор магистрал йўллар ва мактаблар ёпилган.
Ҳудудининг кўп қисми тоғлардан иборат бўлган Афғонистонда қаҳратон қиш кўп ҳолларда оғир оқибатларга олиб келади. Халқаро ҳамжамиятнинг миллиардлаб долларлик моддий ёрдамига қарамай, мамлакат қашшоқлигича қолмоқда.