1

Абдулазиз Камилов Ҳиндистондаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади

СИЁСАТ 15.01.2020, 21:02
Абдулазиз Камилов Ҳиндистондаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади

2020 йилнинг 15 январь куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги шафелигида ўтказилаётган «Раисина Диалогуэ» 5-халқаро конференциясида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида қайд этганидек, «Раисина Диалогуэ» ташкил топганидан бери тўрт йил давомида ўзини минтақавий ва глобал ривожланишнинг асосий муаммолари юзасидан фикр алмашиш учун дунёдаги энг нуфузли ва эътироф этилган майдонлардан бири сифатида ўз ўрнини топди.

Деҳли шаҳрида ўтказилган форумнинг юқори мавқейи дунёнинг иқтисодий марказларидан бири, энг йирик демократияси ва Жанубий Осиёдаги муҳим ўйинчи сифатидаги Ҳиндистоннинг улкан салоҳиятидан далолат беради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1