АсосийSport

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 71-ўринда қолди

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ой рейтингидаги ўрнини сақлаб қолган ҳолда 71-ўринда бормоқда, деб ёзади 12news.uz.

ЎФФ матбуот хизмати билдиришича, янги рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида олтинчи ўринга тушди. Қитъа рейтингини ҳамон Эрон бошқариб турибди – 41. Осиё Кубоги финалчиси Жанубий Корея терма жамоаси эса Осиё қитъаси рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Осиё Кубоги ғолиби – Австралия терма жамоаси эса аввалги рейтингдан 37 поғона юқорилади ва қитъада Япония (55)дан сўнг 4-ўринга кўтарилиб олди. Осиё Кубоги ярим финалчиси БАА терма жамоаси ҳам 14 поғона юқорилади ва 66-ўринда қайд этилди.
МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (27) ва Россия (33)дан кейинги ўринда бормоқда.
Жаҳон рейтингида эса амалдаги жаҳон чемпиони – Германия пешқадам бўлиб турибди. Германия терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўрин олишган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар