1

ЎзЛиДеП Ўзбекистон бош вазирлигига номзод кўрсатди

СИЁСАТ 18.01.2020, 10:44
ЎзЛиДеП Ўзбекистон бош вазирлигига номзод кўрсатди

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Мажлисда Партиянинг фаоллари, сайланган депутатлар, Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, шунингдек, партиянинг ҳудудий кенгашлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этяпти.

Мажлисни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов олиб бормоқда.

O‘zLiDeP раҳбари ўз сўзида 2019 йил 22 декабрь ва 2020 йил 5 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда партия муваффақиятли иштирок этганини таъкидлади.

Мажлисда Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазирлигига номзод сифатида кўрсатилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1