Юта штатида яшовчи, ўзининг 6 нафар чақалоғини ўлдирганликда айбланаётган Меган Хантсман исмли аёл ўз айбини тан олди, дея хабар беради kun.uz нашри The New York Times ахборот агентлиги маълумотлари асосида.
Бу аёл чақалоқларни 1996 йилдан 2006 йилгача қадар бўлган вақт мобайнида аввал туғиб, кейин ўлдирган. Қотил она фарзандларини ўлдиргандан кейин, уларнинг мурдаларини гаражга беркитган.
Маълум бўлишича, бу жиноятчи гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва чақалоқларни парвариш қилишни истамаган. Ўлган чақалоқларни унинг турмуш ўртоғи топиб олган.
Хантсманга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин. Айблов ҳукми шу йилнинг 20 апрелида эълон қилинади.





