АсосийSport

Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон олимпия (U-23) терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда olympic.uz нашри хабар беради.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг аввалги бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов Таландда бўлиб ўтган «Қирол Кубоги» баҳсларидан сўнг ўз вазифасидан озод этилган эди. 

"Навбаҳор" клуби бош мураббийи, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасида Миржалол Қосимовга ассистентлик қилиб келган Бахтиёр Ашурматов эндиликда олимпия терма жамоасини U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёрлайди. Мазкур ёш тоифасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳслари 23-31 март кунлари Бангладешда бўлиб ўтиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар