Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи биринчи турини Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши ўтказадиган “Локомотив” кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига йўл олди. Бу ҳақда lokomotiv.uz хабар беради.
Жамоа у ерда ўз машғулотларини ўтказиб, бўлажак ўйинга тайёргарлик жараёнини олиб боришади. “Ал-Ҳилол”га қарши ўйин 25 февраль, Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.





