1

Фуқароларимизнинг 95,4 фоизи Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясини мунтазам кузатиб бормоқда

ЖАМИЯТ 20.02.2015, 10:49
Фуқароларимизнинг 95,4 фоизи Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясини мунтазам кузатиб бормоқда

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови – 2015» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди, дея хабар беради uz24.uz нашри.

Сўровда Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга фуқароларнинг кайфияти, фикр-мулоҳазалари, шунингдек, сайловда фаол иштирок этишини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Фуқароларнинг аксарияти учун оммавий ахборот воситалари мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётидаги воқеалар, сайловолди кампанияси ҳақида ахборот етказиб берадиган асосий манбадир. Сўровга кўра, 95,4 фоиз фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини мунтазам кузатиб бормоқда. Ҳар иккинчи иштирокчининг фикрича, республика оммавий ахборот воситалари бўлажак сайловни ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, сайлов кампаниясининг ҳуқуқий асосларига тааллуқли хабарларни тезкор ва ўз вақтида тарқатмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1