1

Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги маккажўхори йиғиш машинаси яратилди

ЖАМИЯТ 20.02.2015, 12:11
Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги маккажўхори йиғиш машинаси яратилди

Маккажўхори ўта фойдали, тўйимли ўсимликлардан бири саналади. Қадимдан маълумки, майя ва ацтеки қабилалари уни маданийлаштиришган. Ушбу ўсимлик уларнинг муҳим озиқ-овқат рационидан жой олган. Янги узилган маккажўхоридан озиқ-овқат сифатида, урғини эса қуритиб, попкорн ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Ўсимликнинг уни нон, қуймоқ ва кекслар тайёрлашда ҳам фойдали, ҳам тўйимли. Маккажўхори ёрмаси таркибида глютен йўқ, у қон таркибидаги холестерин моддасини маромида бошқаради. 

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти олимлари томонидан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳаси учун мўлжалланаган маккажўхорини йиғиш машинаси яратилди. Машинанинг вазифаси баргпоя массасининг нобудгарчилигини камайтириш ва уни майдалаш сифатини ошириш ҳисобига сўталарга ишлов бериш сифатини оширишдан иборат. 
 

К.Д.Астанакулов, Б.А. Хатамов, О.Ш.Очилдиев ва Г.Г.Фозиловлардан иборат муаллифлар гуруҳи бу фойдали модел учун № FAP 00975 рақамли патент олдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар беради. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1