1

“Нексия”нинг давлат рақам белгиларини ечиб олиб кетган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 23.02.2015, 11:01
“Нексия”нинг давлат рақам белгиларини ечиб олиб кетган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИБга шу туманда яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахс у томонидан уйи олдида қаровсиз қолдирилган "Нексия" русумли автомашинасининг олд ва орқа томон давлат рақам белгиларини ечиб олиб кетганлигини маълум қилган, дея хабар беради ИИВ расмий сайти.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида яшовчи фуқаро содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзгъатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1