ЕХҲТ ДИИҲБдан кузатувчилар миссиясининг асосий гуруҳи мамлакатимизга келди

ЖАМИЯТ 23.02.2015, 12:51
ЕХҲТ ДИИҲБдан кузатувчилар миссиясининг асосий гуруҳи мамлакатимизга келди

Айни пайтда ЕХҲТ ДИИҲБдан кузатувчилар миссиясининг 12 кишидан иборат  асосий гуруҳи мамлакатимизга келди. 21 февраль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида МДҲ ва ЕХҲТ ДИИҲБдан кузатувчилар миссияларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб ёзади uz24.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази маълумотларига таяниб.

Сиёсий партияларнинг вакиллари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилар миссияси аъзолари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширадилар. Ошкоралик ва очиқликни таъминлаш Ўзбекистон сайлов тизимининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ сайлов жараёнини кузатишда ҳам миллий, ҳам халқаро кузатувчиларнинг иштирок этиш имконияти назарда тутилган. Кузатув сайлов жараёнининг барча босқичларида амалга оширилиши мумкин. Бу эса халқаро сайлов амалиётида камдан-кам учрайдиган ҳолатдир.

Марказий сайлов комиссияси олдинги сайловларда бўлгани каби Ўзбекистон жорий йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун Европа, Осиё, Америка ва Африка мамлакатларидан кўп сонли хорижий кузатувчиларни, шунингдек халқаро ташкилотлардан кузатувчилар миссияларини таклиф этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1