"Ўзавтойўл" 2014 йил давомида 536 дона замонавий йўл қурилиш техникаларини харид қилди

ЖАМИЯТ 24.02.2015, 16:34
"Ўзавтойўл" 2014 йил давомида 536 дона замонавий йўл қурилиш техникаларини харид қилди

“Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси томонидан 2014 йил давомида жами 536 дона замонавий йўл қурилиш техникалари харид қилинди.

Компания Ўзбекистондаги қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилган “МАН” русумидаги 113 дона самосвал, 38 дона махсус комбинацияланган йўл-қурилиш машинаси, “ИСУЗУ” русумига мансуб 32 дона шасси автогудронатор ва 14 дона автокран, 29 дона “НEW-Ҳолланд” белгиси остидаги юк кўтарувчи экскаватор ва кўплаб бошқа ихтисослашган техникаларни сотиб олган. Удар орасида Ўзбекистонда ягона нусхада бўлган, Самарқанддаги “МАН” заводида ишлаб чиқарилган йўл чизиқларини чизишга ихтисослашган машина ҳам бор.

Улардан 310 дона техника Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан, лизинг шартномалари асосида118 дона техника, банк кредитлари маблағлари ҳисобидан эса 108 та техника харид қилинган, деб хабар бермоқда uz24.uz  нашри “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг ахборот хизмати маълумотлари асосида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1