1

Норин туманида қайнона, келин ва набира устида содир этилган қотиллик фош этилди

ЖАМИЯТ 25.02.2015, 11:15
Норин туманида қайнона, келин ва набира устида содир этилган қотиллик фош этилди

2015 йилнинг 22 февраль куни Наманган вилоятининг Норин тумани Хўжаобод ҚФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Катта Андижон" канали ёқасидан 53-ёшли маҳаллий аҳолига мансуб аёлнинг, унинг келини ва набирасининг қотиллик аломатлари билан жасадлари топилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Шунингдек, воқеа жойидан марҳуманинг ўғлига тегишли "НEКСИЯ" автомашинаси ҳам топилган.

Норин тумани ички ходимлари томонидан вилоят ИИБ куч-воситаларининг фаол ёрдами туфайли амалга оширилган тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари натижасида, воқеа содир бўлган куннинг эртасигаёқ, мазкур жиноятни Норин туманида яшовчи тўрт нафар шахс жабрланувчининг уйига босқинчилик ҳужуми орқали амалга оширганликлари "иссиқ изида" фош этилди.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида гумонланувчиларнинг бири уйидан марҳумага тегишли далилий ашёлар топилган. Тўрт нафар гумонланувчиларнинг барчаси қўлга олинган ва ички ишлар идорасига олиб келинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1