Энди судга алимент даъвоси учун пул тўламайсиз

ЖАМИЯТ 03.02.2020, 16:09
Теглар: Суд, алимент, ТЎЛОВ, Давлат божи, Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА
Энди судга алимент даъвоси учун пул тўламайсиз

ШУНИНГДЕК, ЖАМИ 40 ТА ҲОЛАТ БЎЙИЧА СУДГА ДАЪВО КИРИТИШ УЧУН ТЎЛОВ ТЎЛАНМАЙДИ

Жорий йилнинг 6 январида Президентимиз томонидан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Мазкур Қонунга кўра, судларга қилинадиган айнан қайси даъволарда давлат божи ундирилмаслиги борасида маълумот олиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Абдуносир ИГАМБЕРДИЕВга мурожаат қилдик.

— Ушбу Қонун эндиликда давлат божини белгилаш, ундириш, уни қайтариш ва тўлашдан озод қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Мазкур Қонун қабул қилингунга қадар давлат божини белгилаш, ундириш, уни қайтариш ва тўлашдан озод қилиш соҳасидаги муносабатлар бир нечта қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиб келинган. Эндиликда бу муносабатлар ягона қонун ҳужжати билан тартибга солинади.

Қонунга кўра, ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилар ҳисобланади. Қонун билан давлат божини ундириш объектлари белгилаб берилди.

Қонунга кўра, давлат божи фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган

► даъво аризаларидан,

► давлат бошқаруви органлари, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари,

► ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалардан (шикоятлар),

► алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан,

► ФИБ судларнинг ҳал қилув қарорлари,

► иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан,

► ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан,

► ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан,

► ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан ФИБ суд ажримлари устидан бериладиган апел ляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан,

► чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражи) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан,

► чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражи) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар юзасидан ФИБ суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан,

► ФИБ судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун ундирилади.

МИҚДОРЛАР ҚОНУН БИЛАН БЕЛГИЛАНДИ

— Бунга қадар давлат божи ставкалари- нинг миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги Қарори билан тасдиқланган ва шу ставкалар бўйича ундирилган. Эндиликда ушбу масала Қонун даражасида белгилаб берилди.

Қонун билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган:

◙ мулкий ҳуқуқиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоб- лаш миқдори (БҲМ)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

◙ никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида;

◙ такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари миқдорида;

◙ турар-жойлар ижарасига доир шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисидаги ва мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ундирилади.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ:

2019 йил 30 декабрь куни “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 4555-сонли Президент Қарорига кўра, жорий йилнинг 1 февралидан базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолдирилди — 223.000 сўм.

ТЎЛОВДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАНЛАР АНИҚ БЎЛДИ

— Бунга қадар ушбу масала Солиқ кодекси нормалари билан тартибга солинган эди. Қонунга кўра, давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахслар жумласига қуйидагилар ҳам киритилган, даъвогарлар:

► ФИБ судларда даъвогарлар иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

► алимент ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

► жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

► тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

► истеъмолчилар эса ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан;

► чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан.

Шунингдек, қонунда давлат божини тўлашдан озод қилинган юридик ва жисмоний шахсларнинг бошқа тоифалари ҳам келтириб ўтилган (Қонуннинг 8-моддасида).

ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНМАЙДИГАН ДАЪВОЛАР

— Иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан ҳамда алимент ундириш тўғрисидаги даъволарнинг давлат божидан озод қилиниши, ушбу тоифадаги ишлар ФИБ судларда кўплаб кўрилишини инобатга олсак, фуқаролар учун муҳим аҳамиятга эга.

Статистик маълумотларга қарайдиган бўлсак, 2019 йил давомида биргина ФИБ Тошкент шаҳар судлари томонидан меҳнат низолари билан боғлиқ жами 530 та, алимент ундириш ҳақидаги даъволар бўйича 646 та фуқаролик иши кўрилган. Суд буйруғи тартибида алимент ундириш ҳақидаги аризалар бўйича 3457 та, иш ҳақини ундириш ҳақидаги аризалар бўйича 375 та суд буйруғи чиқарилган.

Шунингдек, уй­жой низолари билан боғлиқ 3474 та, мулк ҳуқуқи билан боғлиқ 1626 та, битимлар билан боғлиқ 10788 та, зарар етказиш билан 1024 та иш кўрилган. Қонун билан судларда давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланиб, бу судлар томонидан давлат божини ундиришда юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал қилиб беради

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Тошкентда 100 нафар одамни алдаб, 55 нафарини хорижга юборган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди (видео)

30.11.2022, 21:19

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...
Нукус воқелари бўйича бўлиб ўтаётган судда асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов Қуръони Каримни келтиришни сўради

28.11.2022, 12:43

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши...
Тошкентда ичимлик рекламасида беҳаё ҳаракатлар қилганлар жаримага тортилди (видео)

27.10.2022, 19:44

Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг беҳаё ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда...
Тошкентда 18 ёшли қизни бўғиб ўлдирган йигит 12 йилга қамалди (видео)

18.10.2022, 13:41

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг очиқ суд мажлисида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланган, 1999 йилда туғилган жиноятчи оид суд иши кўриб чиқилди,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1