Трикотаж- французча сўз бўлиб, «тўқиш» маъносини билдиради. Қўл меҳнатининг бу тури - XVI асрда юзага келган бўлиб, кундалик ҳаётда бизга шинамлик, иссиқлик ҳамда қулайлик яратиб беради. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари томонидан юқори сифатли бир томони тукли трикотаж ихтиро қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар беради.
Муаллифлар Ҳ.Хазратқулов, Ш.Усмонқулов, К.Холиқов ва М.Муқимов ушбу бир томонли тукли трикотаж фойдали модели учун № FAP 00982 рақамли патент олдилар.





