1

Янги қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

СИЁСАТ 07.02.2020, 20:05
Янги қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасининг навбатдаги муҳокамаси бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида асосан хусусий секторнинг соҳадаги солиқ юки, лицензия учун тўланадиган давлат божини давлат ва нодавлат телерадиоканаллар рақобатини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш зарурати, реклама бозорида хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро муносабатлар борасидаги таклифлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, телерадиоэшиттириш соҳаси субъектлари ҳозирда дуч келаётган ҳуқуқий ва иқтисодий муаммоларни ечишга қаратилган нормалар хусусида мулоҳазалар билдирилди. Ахборот эркинлигини суистеъмол қилишга йўл қўймаслик ва халқаро тажрибага мувофиқ муаллифлик ҳуқуқига риоя этилишини таъминлашга доир тегишли тавсиялар таҳлил қилинди.

Ишчи гуруҳ мутахассисларига келгуси ҳафтага мўлжалланган йиғилишга қадар, лойиҳада мультиплекс таркибини шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш ва уни чекка ҳудудларга етказиш бўйича концептуал таклифлар тайёрлаш вазифаси топширилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1