АсосийSport

Шахмат. Рустам Қосимжонов ФИДЕ Гран-При турнирининг учинчи босқичида тўртинчи ўринни эгаллади

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ўтказилган ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқич мусобақалари якунига етди. 

Дунёнинг 12 нафар етакчи гроссмейстерлари иштирокида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада ҳамюртимиз, 2004 йилги Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам ғолиблик учун баҳс олиб борди. 

Ўн бир турдан иборат давом этган мусобақада икки ўйинда ғалаба қозониб, етти партияда дуранг натижани қайд этган Рустам Қосимжонов 11 имкониятдан 5,5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида тўртинчи ўринни банд этди. Ҳамюртимиз 3-ўрин эгаси озарбайжонлик Теймур Ражабовдан ярим очко кам жамғарди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Мусобақада 11 имкониятдан 8 очко жамғарган россиялик Евгений Томашевский биринчи ўринни эгаллади.

    Бошқа янгиликлар