1

Марказий сайлов комиссияси вакиллари Озарбайжонда сайловларни кузатишмоқда

СИЁСАТ 10.02.2020, 09:45
Марказий сайлов комиссияси вакиллари Озарбайжонда сайловларни кузатишмоқда

2020 йилнинг 6-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Истамов бошчилигидаги делегация аъзолари Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисига бўлиб ўтаётгани навбатдан ташқари сайловларда халқаро кузатувчилар мақомида иштирок этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси МСК Матбуот хизмати хабар берди.

Миллий Межлис бир мандатли сайлов округларидан иборат 125 та депутат (битта округ-битта депутат)дан ташкил топиб, 5 йиллик муддатга сайланувчи мажоритар сайлов тизимига асосланган парламентдир.  

Сайловларни уюшқоқлик билан ўтказиш учун 5 573 та сайлов участкаси ташкил этилган. Шундан 1 000 тасида реал вақт режимида жараённи узатиб борувчи веб-камералар ўрнатилган бўлиб, интернет орқали мазкур амалиётни кузатиш мумкин бўлди.

Навбатдан ташқари сайловларда иштирок этиш мақсадида 1314 нафар номзод рўйхатга олинган бўлиб, бу 2015 йилда ўтказилган парламент сайловларига нисбатан қариийб икки баробар кўп кўрсаткич ҳисобланади. Шулардан 246 нафар номзод сиёсий партиялар томонидани илгари сурилган бўлса, 11 нафари фуқаролар ташаббускор гуруҳлари вакилларини, 1057 нафари эса мустақил номзодларни ташкил этди. 

Мамлакатда 55 та сиёсий партия фаолият юритаётган бўлиб, улардан 19 таси 272 нафар номзод кўрсатишган. Номзодларнинг аксари қисмини амалда бошқарувда бўлган “Йени Озарбайжон” (122) партияси шу билан бирга, муҳолифатдаги “Мусават” (25) ҳамда “Умид” (21) партиялари кўрсатишган. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг кузатувчилар миссиясининг таъкидлашича, депутатлик мандатига нисбатан номзодлар сонининг кўплиги мамлакатда сиёсий ҳилма-ҳиллик мавжудлиги ва сайловчилар учун ҳақиқий танлов имконияти мавжудлигидан далолатдир.  

Озарбайжон Республикаси Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари парламент сайловларини эълон қилганидан эътиборан, ўтган қисқа вақт ичида юксак ташкилий ва кенг миқёсдаги тайёргарлик ишларини амалга оширгани эътиборга молик.

Делегация аъзолари Шомахан ва Ширвон туманлари ҳамда Боку шаҳрида ташкил этилган сайлов участкаларига ташриф буюришди.

Ўзбекистон делегациясининг кузатишлари шуни кўрсатдики,  Озарбайжон Республикаси парламентига бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайлов жараёнлари шаффоф, очиқ, тинч муҳитда ва сайлов бўйича умумэътироф қилинган халқаро стандартларга ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқ ташкил қилинган. Кузатув давомида сайлов бўйича қонунчиликка ҳилоф бўлган бирон ножўя ҳатти-ҳаракат қайд этилмади.   

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1