Кеча Ҳиндистоннинг Чандигар шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумидаги соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.
Ушбу мусобақада юртимиз шарафини Сарвар Икромов ҳимоя қилмоқда. Қуръа натижасига кўра ҳамюртимиз биринчи босқичда ҳиндистонлик Анкит Сачдева билан ҳисоб-китоб қилди. Икромов рақибини икки сетда 6:4, 6:4 ҳисобида таслим қилди ва кейинги босқичга йўл олди.





