Себзор ва Абдулла Қодирий кўчаларининг кесишувида янги кўприк қурилиши муносабати билан Д-1400мм бўлган сув тармоғини кўчириш сабабли 4 март куни соат 05:00 дан 6 март соат 20:00 гача ичимлик суви бўлмаслиги хақида “Сувсоз” ДУК хабар қилмоқда.
Олмазор тумани бўйича:
Б-1 мавзеси “Чустий” маҳалласи, Б-3 мавзеси “Алишер Навоий” маҳалласи, “Беруний майдони” маҳалласи, Марказ -17,18 “Себзор”, “Янги Себзор”, “Тахтапул” маҳалласи, “Хончорбоғ” маҳалласи кўп қаватли уйларда, “Алоқа”, “Ниёзова”, “Фаробий”, “Чимбой-2”, “Корасарой”, “Гузарбоши”, Қўштут”, “Аллон”, “Эски Шаҳар”, “Хасти Имом”, “Қумлоқ”, “Қофиз Қўхакий”, “Исмоил Шоший”, “Истиқлол” маҳаллалари, Беруний кўчасидаги нон ишлаб чиқариш заводида;
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
Марказ-26,27,28, “Гулобод”, “Боғ кўча”, “Сархундон” маҳаллалари, Қоратош мавзеси, “Қоратош”, “Чақар” маҳаллалари, Бешёғоч мавзеси “Янги Камолон” маҳалласи кўп қаватли уйларда, “Хувайдо”, “Гулбозор”, “Сузук ота”, “Исломобод”, “Оқлон”, “Шофайз”, “Янги шаҳар”, “Обиназир”, “Кох ота” маҳаллалари, Боллар кордиология шифохонаси, 1- Шаҳар клиник шифохонаси ва туғруқхонаси, 3- Қозонхонада ичимлик суви бўлмайди.
Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.





