Супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF версиялари бўйича жаҳон чемпиони 38 ёшли украиналик Владимир Кличко (63-3, 53 КО) 30 ёшли америкалик Брайант Женнигсга (19-0, 10 КО) қарши кечадиган жангга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда sports.uz хабар қилади.
Шу вақтга қадар Австриянинг Альп тоғларида тайёргарлик олиб борган боксчи энди машғулотларни АҚШда давом эттиради. Бу машғулотларда Кличкога профессионал фаолиятида 12 жанг (10 нокаут) ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган янги зеландиялик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Жозеф Паркер яқиндан ёрдам бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кличко - Женнингс ўртасидаги бокс кечаси 25 апрель куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.





