Бугун ҳаёт бўлганида космонавт Юрий Гагарин 81 ёшни қарши олган бўларди.
Юрий Алексеевич Гагарин 1934 йилнинг 9-март санасида Смоленск вилояти, Клушино қишлоғида дунёга келган. Жуковский номидаги Ҳарбий-ҳаво муҳандислик академиясини тамомлаган. У учувчи ва фазогир сифатида 1961-йили 12-апрелда Восток фазовий кемасида Ер орбитасини айланиб чиққан коинотдаги илк инсон сифатида тарихда қолган.
Гагарин бутун дунёда танилган, кўплаб медаль ва орденлар, билан тақдирланган. Кейинчалик Москва яқинида жойлашган Космонавтлар Тайёрлаш Марказининг бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаган. Бу марказ ҳозирда унинг номи билан аталади. Гагарин \
1968-йили Миг 15 фазовий кемасини бошқараётиб, ҳалокатга учраган ва вафот этган. Халқаро авиация федерациясининг қарори билан 1968 йилда Юрий Алексеэвич Гагарин номидаги олтин медаль таъсис этилган.
Яна унинг шарафига хотира тангалари, почта маркалари ишлаб чиқилган. Жаҳондаги кўплаб мамлакатларда Гагариннинг номи абадийлаштирилган.
Жумладан, юртимизнинг Жиззах вилоятидаги шаҳарлардан бири унинг номи билан аталган. Ойнинг орқа томонидаги бир кратерга ҳам Гагарин номи берилган.





